Ondatra


Ондатра, мушк каламуш (Ондатра зибетҳиcус) – дала сичқонлари оиласига мансуб кемирувчи; уруғнинг ягона тури. Гавдаси 35 см гача, думи 28 см гача, вазни 1,5 кг гача. Қуруқлик ҳамда сувда яшашга мослашган, қишда музлайдиган сув ҳавзаларида яшайди. Думи ён томондан яссилашган, тангачали, туксиз; орқа оёқларидаги сузгич пардаси тўлиқ ривожланмаган. Юнги қалин, қорамтир қўнғирдан қора ранггача, қисман сув юқтиради. Эркагининг думи асосидаги бир жуфт мушк безлари урчиш даврида ҳидли ёғсимон оқиш суюклик – мушк ажратади. Ватани – Шимолий Америка, у ердан Европа ва Осиёга, жумладан, Ўзбекистонга келтириб иқлимлаштирилган. Баҳорда болалайди, йилига 1-2 марта, жанубида 2-3 марта 5-8 тадан бола туғади. Сув ҳавзаларининг қирғоқларини кавлаб ёки шох-шаббалардан уя қуради. Овланади ва кўпайтирилади. Ўзбекистон, Қозоғистон, Сибир ва бошқа жойларда ондатрачилик хўжаликлари ташкил этилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |