Онон — Монголия ва Россия Федерациясининг Чита вилоятидаги дарё. Онон Ингода дарёси билан қўшилгач, Шилка дарёси ҳосил бўлади. Узунлик 1032 км, ҳавзасининг майдони 96,2 минг км². Хетней тоғлигидан бошланади. Асосан, қордан тўйинади. Ўртача сув сарфи этагида 191 м³/сек. Ноябрда музлаб, апрелда муздан бўшайди. Асосий ирмоқлари: ўнгда — Хурах-Гол, Борзя, Унда, чапда — Агуца, Кира, Ага. Суви суғоришга сарф бўлади ва саноатни таъминлайди[1].

Онон
Тавсиф
Узунлиги 1 032
Майдони 96 200 км²
Жойлашуви
Давлат Монголия, Россия

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил