Operetta
Оперетта (итал. оперетта — кичик опера) — мусиқавий саҳна асари. Драматургияси вокал ва чолғу мусиқа, рақс қамда диалогларнинг эстрада санъати элементлари билан узвий боғланишига асосланган. О.нинг мусиқий жараёни негизи нақаротли қўшиқ ва рақсдан иборат. Ҳар бир тугал саҳнанинг кулминациясини, одатда, муайян оммабоп рақс ташкил этади (галоп, канкан валс, чардаш ва бошқалар) О.да опера вокал шакл (ария, дуэт, ансамбл, хор каби)лари ҳам қўлланади, лекин улар бирмунча соддалиги ва оммабоплиги билан ажралиб туради. Бош ғоя баёни ва ривожи асосан мусиқа орқали ифодаланиши туфайли О. турли халқлар маданйятига хос мусиқали саҳнавий жанрлар (франсузча водевил, немисча ва австрийча зингшпил ва бошқалар) аломатларини ҳам мужассам этган. Мустақил жанр сифатида О. ХИХ аср ўрталарида Парижда юзага келган (Ж. Оффенбахнинг "Орфей дўзахда", 1858). Унинг дастлабки намуналари, асосан, ҳажвий йўналишда бўлган. Кейинчалик, О.га лирик оҳанглар ҳам киритилди. Франсуз композиторларидан Ш. Лекок, Э. Одран ва Р. Планкетлар О. жанрида ижод қилишган. Оффенбах ижоди таъсирида 19- а. охирларида Ф. Зуппе, И. Штраус (ўғли) ва К. Миллёкер каби композиторлар томонидан Вена О.си яратилди. А. Салливен ва С. Жонс ХИХ аср инглиз О.сининг йирик намояндалари эди. ХХ аср бошларида венгер композиторлари Ф. Легар ва, айниқса, И. Калман О. ривожига катта ҳисса қўшишди. 1920-йилларда АҚШда О. таъсирида мюзикл жанри юзага келди. Ўзбекистонда О. жанрининг ривожи 20-йилларда Рус опера ва балет театри, Самарқанд оперетта театри (1938— 40), кейинчалик эса Тошкент оперетта театри (1971-йилдан) фаолияти билан боғлиқ бўлган. Бу театрларда, асосан, О. нинг мумтоз (И. Штраус, И. Калман, Ф. Легар), шунингдек, замонавий (А. Журбин, К. Листов ва бошқалар) намуналари қўйилди. 1970-йилдан бошлаб маз-кур санъатга Ўзбекистон композиторлари ҳам эътибор қаратмоқда (Э. Солиҳовнинг рус тилида саҳналаштирилган "Хўжа Насриддин", "Ойгул пари совғалари", "Парол — "Шарқ юлдузи", А. Эргашевнинг "Миттивой", П. Ҳолиқовнинг "Кррбобо ва Санта Клаус" каби асарлари).
Адабиёт
- ЮлдашеваС, У истоков классической оперетти, Т., 1976.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |