Opossumlar
(Opossumdan yoʻnaltirildi)
Опоссумлар (Диделпҳидаэ) – халтали сут эмизувчилар оиласи[1][2]. Энг қадимги халталилар. Гавдасининг узунлиги 7–50 см, думи 4–55 см. Думи тутувчи. Орқа оёқларининг олдинги бармоғи йирик, бошқа бармоқларига қарама-қарши қўйилган. Сут безлари сўрғичлари 5 тадан 27 тагача. 19 уруғи, 103 тури маълум. Канаданинг жануби-шарқидан бошлаб Америка қитъасининг 52° жанубий кенгликларигача тарқалган. Ўрмон, чўл, дашт, тоғларда 4 000 м баландликкача учрайди. Ерда ва дарахтларда, айрим турлари (сув опоссуми) ярим сувда ҳаёт кечиради. Озиқ танламайди. Бир йилда 1–3 марта 4–11 тадан (баъзан 25 та) бола туғади. Айрим турлари мўйнаси ва гўшти учун овланади. Оддий опоссумлар лаборатория ҳайвони[3].
| Опоссумлар | ||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Биологик классификация | ||||||||||||||
| ||||||||||||||
Манбалар
- ↑ Ибраҳим, Амал Аттиа Эл-Морсй. Пиcтуред Глоссарй ин Биологй. Сcиэнтифиc Ресеарч Публишинг, Инc. УСА, 2017. ИСБН 978-1-61896-368-0.
- ↑ „Опоссумс“. Натионал Геограпҳиc. Қаралди: 21-сентабр 2018-йил.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |