Оптик алоқа — оптик диапазондаги (одатда, 10’3 —10’5 Гс) электромагнит тебраниш (мас, лазер)пар ёрдамида боғланадиган алоқа. Оптик алоқа линиялари тузилиши жиҳатидан радиоалоқа ли-нияларига ўхшайди. Нурланишни модулясиялаш учун таъминлаш манбаига ёки генераторнинг оптик резонаторига таъсир қилиб, генерация жараёни бошқарилади ёки чиқиш нурланишини маълум қонун бўйича ўзгартирадиган қўшимча ташқи қурилмадан фойдаланилади. Чиқиш оптик узели ёрдамида нурланиш кам сочилувчи нурга айланади ва кириш оптик узелига боради; бу узел уни фото ўзгартиргичнинг фаол сиртига фокуслайди. Фото ўзгартиргичдан чиққан электр сигналлар информацияларни ишлаш узелига келади. Сигналларни қабул қилишнинг 2 усули — тўғри детекторлаш ва гетеродин қабул усуллари бор.

Таъсир доирасига кўра, Оптик алоқа қуйидаги асосий турларга бўлинади: таъсир доираси кичик бўлган очиқ ер усти тизимлари (ер сирти атмосфера қатламларидан ўтувчи нурлардан фойдаланади); берк ёруғлик каналларидан фойдаланувчи ер усти тизимлари (шаҳарлараро алоқа боғлаш, АТС, ЭҲМ орасида алоқа боғлаш учун); яқин космик алоқа линиялари; узоқ космик алоқа линиялари. Очиқ Оптик алоқа линиялари Ер билан космос орасида алоқа боғлаш воситаси сифатида жуда муҳим. Масалан, лазер нури ёрдамида 10с км масофага секундига 10с бит тезлик билан информация узатиш мумкин (бундай масофага микротўлқин техникаси билан секундига фа-қат 10 бит тезлик билан узатилади). Ярим-ўтказгичли диод нурлатгичлар, ёруғлик толали кабеллар ва яримўтказгичли қабул қилгичлардан фойдаланиб, бир-биридан 10 км гача масофада мингларча телефон каналлари бўлган алоқа магистраллари қуриш мумкин. Оптик алоқа си-стемаси магистрал ва ички алоқанинг асосий турларидан бири ҳисобланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил