Optik giroskop
Оптик гироскоп - жисмнинг айланаётганлигини билишга ва унинг бурчак тезлигини аниқлашга имкон берадиган асбоб. Иши лазер нурларининг гироскопиклик хоссаларига асосланади (қаранг Гироскоп). О. г.нинг датчиги (қаранг Датчик) вазифасини халқасимон лазер ўтайди. У умумий ёруглик канали бўйича тор монохроматик ёруғлик дасталари тарзида тарқалиб, бир-бирига рўпара ҳаракатланаётган икки ёруғлик тўлқинларини генерациялайди (ҳосил қилади). Ҳалқасимон лазернинг резонатори битта умумий қаттиқ асосга бириктирилган 3 та (ёки кўпроқ) кўзгудан иборат. Бу кўзгулар берк системани ҳосил қилади. Ёруғлик дасталарининг шу кўзгулардан ўтиши фарқи бўйича гироскопиклик хоссалари намоён бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |