Оптик призма – ясси сиртлар билан чегараланган ва шаффоф матери-аллардан ясалган жисм. Бундай сиртга тушган нур жисмдан ўтишида синади. Оптик призмаларнинг дисперсион (спектрал) ва нур қайтариш хусусиятига эга турлари бор. Спектрал Оптик призмалар ёруғлик диспер-сиясп ҳодисасига асосланади ва кўпин-ча спектрал қурилмаларда ишлатилади. Ёруғликнинг тўла ички қайтиши ҳодисасига асосланган Оптик призмалар нур йўналишини ўзгартириш учун оптик тизимларда қўлланади. Спектрал призмадаги нур йўналишлари 1-расмда кўрса-тилган; ВАС – призманинг бош кесими. Агар ВА сиртга турли тўлқин узунлигидаги МН параллел нур дастаси ту-шаётган бўлса, нур ВА ва АС сиртларда синади. Ёруғлик дис-персиясига асосан тўлқин узунлиги катта нур дастаси ПҚ йўналишда, кичиги ПИҚИ йўналишда чиқади. 2-расмда нур қайтариш хусусиятига эга тўғри бурчакли призма кўрсатилган. Бундай Оптик призма ёрдамида бирламчи нур дастаси билан 90° ёки 180° ли бурчак ҳосил этадиган кайтган нур дастасини олиш мумкин[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил