Оптик спектрлар - ултрабинаф-ша (тўлқин узунлиги 1 < 3800А), кўзга кўринадиган (7600А > 1 > 3800А) ва ин-фрақизил (1 > 7600А) нурлар, яъни 100 дан 0,01 микронгача узунликдаги тўлқинлар соҳасини ўз ичига оладиган спектрлар. Кўпинча, спектр нурланувчи манба табиатига қараб ажратилади. Шунга асосан, атом ва молекула таш-қи электрон қобиқлари жараёнларида, молекулаларнинг айланма ва тебранма ҳаракатида ҳамда қаттиқ ёки суюқ моддани қиздириш ва люминессенсия вақтида чиқадиган спектрлар Оптик спектрлардир. Оптик спектрлар туташ (узлуксиз), чизикли ва йўл-йўл хилларга бўлинади. Қиздирилган қаттик. ёки суюқ моддалар туташ Оптик спектрлар чиқаради; бунда узлуксиз турли (қизил, тўқ сариқ, яшил, кўк, ҳаво ранг, би-нафша) спектрлар пайдо бўлади. Юқори температурада яраклайдиган газ ва модда буғлари чизиқли ва йўл-йўл Оптик спектрлар чиқаради. Чизикли спектрлар айрим чизиклардан иборат бўлиб, атомларга хос (қаранг Атом спектрлари). Йўлйўл спектрлар молекулалар нурланиши бўлиб, ҳар бир йўл алоҳида чизиқли спектрлардан иборат.

Оптик спектрлар нурланиш ва ютилиш спектрларида ажралади. Нурланиш спектри қаттиқ, суюқ, газсимон модданинг юқори температура ёки электр разряди таъсирида ҳосил бўлади. Маълум бир манбадан чиқаётган туташ спектр бирон муҳитдан ўтаётганда ютилиш спектр и содир бўлади. Кирхгоф нурланиш қонунига асосан ҳар қандай жисм спектрли нур чиқарса, шундай спек-трли нурни ютади. Оптик спектрларни ўрганиш физика, астрономия ва техниканинг кўп соҳаларида, айниқса, атом ва молекула спектрлари қонуниятларини аниқлашда, уларнинг тузилиш назариясини ишлаб чиқишда катта ўрин тутади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил