Оқ тунлар — ёзнинг бошида иккала ярим шарнинг 60° дан наридаги кенгликларида кузатиладиган ёруғ кечалар. Оқшом ғира-ширалиги тонг 6-н қўшилиб кетадиган даврда содир бўлади. Оқшом (қош қорайиши) ботаётган Қуёш гардиши марказий нуқтаси уфқдан 7° оғгунча (ҳО = — 7° бўлгунча), эрталабки ғираширалик (тонгёришиши) эса чиқаётган Қуёш гардиши марказий нуқтаси уфққа 7° етмасдан бошланади. Астрономик ғира-ширалик ҳО=—18° гача давом этади. Оқ тунлар Шимолий ярим шарнинг 59,5° шаҳрик. ва Жанубий ярим шарнинг 59,5° ж.к. оралигидаги жойларда содир бўлади. Оқ тунлар давомийлиги жойнинг географик кенглигига боғлиқ, мас, Санкт-Петербургда (Россия) 11-июндан 2-июлгача давом этади ва ҳоказо[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил