Oqchil
Оқчил — аёлларнинг жинсий аъзоларидан ажраладиган чиқинди; қинда доим бўлади Одатда, жинсий аъзоларнинг тери ёки шиллиқ қаватларини қизартирмайди. Ҳайз кўришдан олдин, ҳомиладорлик ва чилла даврида, шунингдек, қизлар балоғатга етиш даврида О. кўпроқ ажралади, чунки бу вақтда жинсий аъзоларга қон кўп қуйилиб, тухумдон функсияси кучаяди. О.нинг ранги, ҳиди ўзгарса (сарғимтир-яшил, суюқ ёки қуюқ, қўланса) ёки одатдагидан кўп ажралса, аёл жинсий аъзолари соҳасида ачишиш, қичишиш сезади; шу соҳа доим намланиб туради. Жинсий аъзоларнинг турли касалликлари (мас, вулвовагинит ва бошқалар) ёки организмнинг умумий касалликлари (мас, сил, камқонлик, қандли диабет), шунингдек, юрак касалликларида О. кўп ажралади. Аёлларда қин девори пастга тушганда, оралиқ йиртилганда, шахсий гигиена қоидалари бузилганда, ҳомиладорликдан сақланиш воситаларидан ножоиз фойдаланганда ва бошқа ҳолларда ҳам О. кўп ажралиши мумкин. О. келиши ўзгарганда дарҳол мутахассис врачга учрашиш ва тегишли маслаҳатлар олиш лозим.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |