Oqim
Оқим — 1) сув ва ҳаво массасининг муайян йўналишда ҳаракатланиши, кўчиши. Ер юзасининг нишаби, босим, бир томонга қараб эсувчи шамоллар, сув температураси ҳамда шўрлигидаги тафовут ва бошқа омиллар О.га сабаб бўлиши мумкин. Денгиз, дарё, бўғоз, ер ости суви ва бошқа О.лар бўлади (қаранг Денгиз оқимлари); 2) Нурланиш оқими ёки нурланиш қуввати — берилган сиртдан вақт бирлиги ичида ўтаётган тўлиқ энергия миқдори; магнит оқими, магнит индуксия оқими — бирор сиртдан ўтаётган магнит индуксия вектори оқими[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |