Oqkerman
Оқкерман | |
|---|---|
| Мамлакат | Украина |
Оқкерман ёки Билгород-Днистровский (1918-йилгача ва 1940 — 44 йилларда Аккерман) — Украинанинг Одесса вилоятидаги шаҳар. Днестр лиманидаги порт, Қора денгиздан 20 км. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 57 минг киши (1999). Б.Д. юнонларнинг қад. Тира шаҳри ўрнида ИХ асрда вужудга келган. ХИВ асрда мўғуллар эгаллаган ва шаҳарни Оқ-Либо деб атаган. ХИВ асрда генуяликларнинг Монкастро колонияси, ХВ асрда Молдавия князлиги таркибида бўлиб Четатя-Алба деб аталган, 1484-йилдан туркларга қарашли қалъа, 1812-йилда Россия империясига қўшиб олинган, 1918 — 40 йилларда Руминия таркибида (ЧетатяАлбе) бўлган. Б.Д.да гўшт-сут, балиқ-консерва. узум виноси, ун, тиббий буюмлар, тиббий асбоблар заводлари, картон, мебел, тикувчилик фабрикалари, қурилиш материаллари комбинати, балиқ саноати техникуми, қишлоқ хўжалиги техникуми, тиббиёт ва педагогика бил им юртлари, ўлкашунослик музейи бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |