Oqsil minimumi
Оқсил минимуми - организмда азот мувозанати сақланиши учун овқатда бўлиши зарур оқсилнинг энг кам миқдори. Овқатдаги оқсил Оқсил минимумидан камайиб кетганда организмнинг ўз оқсиллари парчаланади. Оқсил минимуми организмнинг индивидуал хусусиятларига, ёшига, семизлигига, шунингдек, овқатдаги углеводлар, ёғлар, витаминлар ва бошқа сифатига ҳамда миқсорига боғлиқ. Ов-қат рационлари тузиш учун оқсил оптимуми (организм эҳтиёжларини тўла таъминлаш учун зарур оқсил миқ-дори) асос қилиб олинади. Катта ёшли одамга бир суткада ўрта ҳисоб билан 80— 100 г (оғир жисмоний ишда 150 г) оқсил керак (яна қаранг Оцсил, Моддалар алмашинуви).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |