Оралиқ мия — бош мия сопининг таламус (кўриш дўмбоғи), метаталамус (кўриш дўмбоғи орти соҳаси), гипоталамус (дўмбоқ ости соҳаси), эпиталамус (дўмбоқ усти соҳаси) ва субталамус (таламус ости соҳаси) жойлашган қисми. Оралиқ мияда вегетатив нерв системасининг марказлари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил