Оранж (инглизча: Оранге Ривер; афр.: Оранжеривиэр; голланд шаҳзодаси Оранский номидан) — Жанубий Африкадаги дарё. Лесото, ЖАР ва Намибия ҳудудларидан оқиб ўтади. Узунлиги 1860 км, ҳавзасининг майдони 1020 минг км². Дракон тоғларининг ғарбий ён бағридан, 1360 м баландликдан бошланиб, Баланд Венд қурғоқчил зонаси ва Кап платосидан оқиб ўтади. Бу ерда даралар ҳосил қилган. Атлантика океанига қуйилади. Кур-ғоқчил жойлардан ўтган қисмида ўзани езда баъзан қуриб қолади. Юқори ва ўрта оқимида остона ва шаршаралар бор. Қуйи қисми (97 км) текисликдан оқади. Ёғингарчилик мавсуми (ноябр —март)да дарё тўлиб оқади. Йиллик ўртача сув сарфи 200 м³/сек. Суви лойқа. Океанга йилига 15 км3 сув, 153 млн. т оқизиқ келтиради. Сув сарфи йилдан-йилга ўзгариб туради. Дарёдан суғоришда, шаҳарларни сув билан таъминлашда фойдаланилади. О.да гидроэнергетика иншоотлари қурилган.[1]

Оранж


Жойлашуви
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил