Орден (лотинча: ордо – қатор, даража) – 1) металл нишон, тақдирлаш белги-си, ҳарбий ёки фуқаролик хизматлари учун бериладиган фахрий мукофот. орденнинг тақдирлаш белгиси сифатида вужудга келиши рицарлик тарихи билан боғлиқдир. Қадда рицарлар алоҳида кийим бош кийиб, бўйинларига қимматбаҳо металлдан ясалган крест тақиб юришган, бу уларнинг муайян рицарлик ташкилоти (ордени)га тегишлили-гини билдириб турган. „Фалон орден кава-лери“ (яъни аъзоси) деган ибора ана шундан келиб чиққан. ХИВ-ХВИ асрларда сарой амалдорларининг белгилари пайдо бўлди, улар кейинроқ мукофотлар тусини олди (мас, 1348-ёки 1350-йилдан инглизларнинг Боғичлар ордени; 1399-йилдан Бани ордени; 1429-йилдан австрияликлар ва испанларнинг Олтин Жун тери ордени; 1579-йилдан франсузларнинг муқаддас Руҳ орден). Ислом дини тарқалган Туркия, Эрон, араб давлатларида подшолар буюк хизматлар кўрсатган одамларни бўйнига тақишга мўлжалланган ярим ой шаклидаги нишонлар билан тақдирлашган. Тақдирлаш маросимлари, асо-сан, диний ва миллий байрамларда ўтказилган. Россияда биринчи орденни Петр И 1698-йил таъсис этган (авлиё апостол Андрей Первозванний орден). Октабр тўнтаришидан кейин подшо орден ва медаллари бекор қилинди. Биринчи совет Қизил Байроқ ордени 1918-йилда РСФСР да таъсис қилинди. Шўролар ҳукумати кейинчалик жуда кўп орден, медал, фахрий ёрлиқлар таъсис этди. Ленин ордени СССРнинг энг олий ордени ҳисобланган. СССР тарқалиб кетгандан сўнг Ўзбе-кистон мустақил республикалар ичида биринчи бўлиб ўз орден ва медалларини жорий этди ҳамда уларни, шунингдек, турли эсдалик ва коллексия тангаларини ўзида ишлаб чиқаришни йўлга қўйди (қаранг: Ўзбекистон Республикасининг орден ва медаллари); 2) Ғарбий Европада рицарларнинг ҳарбий-монархлик ташкилотлари; 3) баъзи махфий жамиятларнинг номи; мас, масонлик орден [1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил