Ordos
Ордос — Хитойнинг шимолий қисмидаги чўлли плато. Хуанхе дарёсининг айланиб оққан жойида. Майдони 95 минг км². О.нинг жанубий қисми Лёссли платога туташган. Кўп қисмининг бал. 1100– 1500 м, энг баланд жойи 2535 м. Асосан, юра ва бўр даврининг қумтошларидан тузилган. Ер юзаси қир ва ботиқлардан иборат. Пастқам жойлари шўр кўл, шўрхок ва ботқокликлар билан банд. О. ҳудудининг ярмига яқинини шамолда қисман кўчиб юрувчи қум тепаликлари эгаллаган. Иклими кескин континентал, мўътадил иклим. Январнинг ўртача температураси — 10°, июлники, 23°. Йиллик ёғин 100–400 мм. Ландшафтининг ак-сари қисми чўл, чала чўл ва қуруқ дашт. Бошокли ўт ўсимликлари ўсади. Бутазорлар бор. Аҳолиси кўчманчи чорвачилик билан ҳаёт кечиради. Тошкўмир, нефт, сода конлари топилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |