Orf Karl
Орф Карл (1895-йил, 7-октябр - Мюнхен — 1982.29.3) — немис композитори, педагог, драматург. Мюнхендаги Мусиқа санъати академиясида таълим олган (1913—14). Бавария санъат академияси (1950), Римдаги "Санта-Чечилия" академияси (1957) ва бошқа академи-ялар аъзоси. Залсбург (Австрия) даги халқаро Мусиқий тарбия институти (ҳозирги О. институти) асосчиси ва биринчи раҳбарларидан (1962-йилдан). Замонавий драма театри, мистерия (Ўрта аср диний те-атри) шакллари, марионеткалар, театри, карнавал ва бошқаларнинг ифодавий воситаларидан фойдаланиб, мусиқали спектаклнинг янги турларини яратган (мас, "саҳнавий кантата", "саҳнавий консерт" ва бошқалар). "Кармина Бурана" (1936), "Катулли кармина" (1942), "Афродита триумфи" (1951), "Антигона" (1949), "Шоҳ Эдип" (1959), "Про-метей"(1967) ва бошқа асарлари машҳур. О. 1930-йилларда кашф этган болалар му-сиқий тарбия тизими, шунингдек, болалар учун махсус ишлаб чиққан му-сиқа чолғулари ( созшунос К. Закс ҳамда чолғулар устаси К. Мендлер билан биргаликда) кўпгина мамлакатларда кенг жорий этилган. Германия Миллим мукофоти билан такдирланган (1979)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |