Орфеизм-қадимги Грециянинг мистик шоири Орфейга тегишли деб билишадиган догмалар, фаморий тамойиллар. Орфеизм қалб, руҳнинг илоҳийлигини,  тананинг нопоклигини таъкидлаган. Ўлим озод бўлиш сифатида талқин этилади. Орфеизмда келажакдаги ҳаёт масаласи марказий ўринни эгаллайди. Бу мистик таълимот кўплаб адабий асарларида хусусан орфиқ лирикада, ўзининг изини қолдирди. Унинг таъсирини пифагоризмда ҳам кўришимиз мумкин. Антик даврнинг сўнги давригача унинг ахлоқий таъсири сақланиб қолди. Ҳатто Платонда биз орфеизмга хос бўлган ҳаётдаги бегоналашувни кўришимиз мумкин. Суқрот ҳам ҳозирги ҳаёт бу ўлим, ўлим эса ҳаётнинг бошланиши бўлиши мумкин, деган тарзда фикр юритганлиги орфеизмнинг таъсиридан дарак беради[1].

Манбалар

Фалсафа қомусий луғат

Тошкет-2004

www.зиёуз.cом кутубхонаси

  1. ↑ Фалсафа қомусий луғат.