Орган (юн. органон – қурол, асбоб) – дамли клавишли мусиқа чолғу асбоби. Турли ўлчамдаги (ёғоч ва металл) трубалар тўпламидан, пневматик тизим (ҳаво ҳайдовчи қурилма ва ҳаво ўтказгичлар)дан ва бошқариш минбаридан ташкил топган. Бир қанча клавиатуралари, мануаллари (қўл билан босиш учун) ва педаллари (оёқ билан босиш учун) бўлади. ХИВ асрдан орган Ғарбий Европада аввал черков, кейинчалик дунёвий чолғу асбоби сифатида кенг тарқалган. Асосан, якканавоз мусиқа асбоби сифатида ишлатилади. Ж. Фрескобалди, Ф. Куперен, Г. Пёрселл, Я. Свелинк, И. С. Бах, Ф. Менделсон, Ф. Лист, М. Регер, С. Франк, ХХ асрда Б. Бриттен, П. Хиндемит, О. Мессиан, А. Онеггер ва бошқаларнинг орган учун яратган асарлари машҳур. Ўзбекистонда орган учун биринчи асарларни Г. Мушел ёзган (Сюита, 1947; Орган ва виолончел учун поэма, 1948 ва бошқалар). Ўзбекистон давлат консерваториясида орган синфи мавжуд. Ўзбекистон ижрочиларидан Р. Каримова, Т. Левина ва бошқалар танилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил