Органик геокимё - Ернинг турли геосфераларидаги органик моддаларни ўрганувчи геокимё фанининг бўлими. О.г. вазифаси органик бирикмаларнинг юзага келиши, шакли ва келгусида улар таркибининг ўзгариши ва тарқалиш қонуниятларини тадқиқ этишдан иборат. О.г., шунингдек, тирик организмларнинг казилмалар шаклига (жумладан, микроорганизмлар иштирокида) ўтишини, бу моддалар пайдо бўлиш шароитлари ва омилларини ҳамда уларни иссиклик, юқори босим ва бошқа геологик омиллар таъсири остида яна ўзгариб, тоғ жинсларига ва ёнувчи фойдали қазилмаларга айлани-шини ҳам ўрганади. Нефт ва кумир геокимёси мустақил илмий йўналиш сифатида шаклланган. О.г.нинг муҳим бўлими рудали конларни (уран, олтин, симоб, мис, ванадий, германий ва бошқалар) пайдо бўлишида ва Ер пўстидаги бир қанча кимёвий элементларнинг миграцияси ва тўпланишида органик моддалар иштирокини ўрганиш устида иш олиб боради. О.г. космик жисмларнинг органик моддаларини тадқиқ қилувчи органик космокимё билан узвий боғлиқ.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил