Organik modda
Органик модда - 1) кимёда -органик бирикма, яъни углероднинг бошқа элементлар билан бирикишидан ҳосил бўлган бирикма; 2) геологияда — табиий органик бирикмаларнинг мураккаб аралашмаси; тупроқ, денгиз ва кўл чўкиндилари, чўкинди тоғ жинслари, шунингдек, ер усти ва ер ости сувлари таркибида бир оз миқдорда бўлади. Органик модданинг бош манбаи, асосан, ўсимликлардир. Органик модданинг гумус, сапропел ва липтоболит хиллари бор. Чўкинди жинсларда ўрта ҳисобда 15–20 кг/м3 чамасида бўлади. Кумир ва ёнувчи сланецларнинг асосий массасини ташкил этади; нефт ва ёнувчи газларнинг манбаи деб ҳисобланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |