Органон
Органон (қадимги юнонча: „Ὄργανον“ — „қурол“, „орган“, „ускуна“) — Қадимги юнон файласуфи Аристотелнинг мантиққа оид олти асаридан иборат тўплами бўлиб, мазкур ном Аристотелнинг шогирдлари ва издошлари — Перипатетиклар томонидан берилган.
|
| |
| Асл номи | Ὄργανον |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Аристотел |
| Тил | Қадимги юнонча |
| Жанр(лар)и | Мантиқ |
| Китоб | Юнонча номи | Лотинча номи |
|---|---|---|
| Категориялар | Κατηγορίαι | Cатегориаэ ёки Праэдиcамента |
| Талқин тўғрисида | Περὶ ἑρμηνείας | Де Интерпретатионе |
| Олдинги аналитика | Ἀναλυτικὰ πρότερα | Аналйтиcа Приора |
| Кейинги аналитика | Ἀναλυτικὰ ὕστερα | Аналйтиcа Постериора |
| Топика | Τοπικά | Топиcа |
| Софистик раддиялар тўғрисида, ёки шунчаки Раддиялар тўғрисида | Περὶ τῶν σοφιστικῶν ἐλέγχων | Де Сопҳистиcис Эленчис, ёки шунчаки Эленчи |
Матнлар тузилмаси
Асарларнинг жойлашув тартиби хронологик эмас (гарчи буни ҳозир аниқлаш мушкул бўлсада). Уларни бундай кетма-кетликда жойлаштиришга Аристотелнинг биринчи шогирди, Перипатетиклар мактаби етакчиси Лесбослик Теофраст номи билан боғлиқ бўлиб, у бу билан Органонни изчил тузилмага эга асар кўринишига олиб келган. Дарҳақиқат, асар қисмлари мантиққа оид маъруза қисмларини эслатади. Шунингдек, асар кетма-кетлиги милоддан аввалги 40-йилда Родослик Андроник томонидан ҳам ишлаб чиқилган.[1]
- Категориялар (лотинча: Cатегориаэ) асари Аристотелнинг барча мавжуд нарсаларнинг ўнлик таснифидан иборат. Булар: субстансия, миқдор, сифат, ўзаро алоқа, макон, замон, вазият, шароит, ҳаракат ва ҳиссиёт.
- Талқин тўғрисида (лотинча: Де Интерпретатионе) асарида Аристотелнинг ҳукм чиқариш, тасдиқ, инкор, умумий ва хусусий ҳукмлар тўғрисидаги қарашлари ўз аксини топган.
- Олдинги аналитика (лотинча: Аналйтиcа Приора) асарида унинг силлогистик мантиқ қоидалари келтирилади, уларнинг тўғрилиги даъво қилинади ва индуктив хулоса (инференсия) муҳокама қилинади.
- Кейинги аналитика (лотинча: Аналйтиcа Постериора) асаридан файласуфнинг асослаш, таърифлаш ва илмий билимлар тўғрисидаги қарашлари ўрин олган.
- Топика (лотинча: Топиcа) асарида асосли аргументлар келтириш масалалари ва муқаррар эмас, балки эҳтимолий инференсия келтириш муҳокама қилинади.
- Софистик раддиялар тўғрисида (лотинча: Де Сопҳистиcис Эленчис) асарида мантиқий хатолар муҳокама қилинади ва бу асар Аристотелнинг Риторика асарини тушуниш учун калит сифатида хизмат қилади.
Гарчи Лотин схоластикасида Органон асосан ушбу олти қисмдан иборат сифатида кўрилган бўлсада, Ўрта асрлар Мусулмон оламида мазкур ро'йхатга Аристотелнинг Риторика ва Поэтика асарлари ҳам қо'шилган.[2][3]
Манбалар
- ↑ Россия Фанлар Академияси веб-саҳифасидаги Аристотелнинг „Органон“ асари тўғрисидаги мақола.
- ↑ Блаcк, Дебораҳ Л., Логиc анд Аристотле’с Рҳеториc анд Поэтиcс ин медиэвал Арабиc пҳилосопҳй, п. 1.
- ↑ Смитҳ, Робин, "Аристотле’с Логиc", Тҳе Станфорд Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй (Фалл 2020 Эдитион), Эдwард Н. Залта (эд.)
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |