Органотерапия (орган ва терапия) — беморларни ҳайвонларнинг секреция безларидан, шунингдек, бошқа аъзо ва тўқималаридан тайёрланган препаратлар билан даволаш. Ички секреция безларидан тайёрланган органопрепаратлар ғоят самарали, чунки уларда организмнинг энг муҳим функсияларига жуда кучли таъсир этадиган гормонлар бор. Бундай органопрепаратларга гипофиз препаратлари (питуитрин, пролактин, адренокортикотроп гормон ва бошқалар), калқонсимон без препарати (тиреоидин), қалқонсимон без ёнидаги безчалар препарати (паратиреоидин), меъда ости бези препаратлари (инсулин, липока-ин ва бошқалар), буйрак усти безлари пўстлоқ қаватининг гормонлари (кортизон ва бошқалар), аёл жинсий гормонлари (фолликулин, синестрол ва бошқалар), эркак жинсий гормонлари (метилтестотерон ва бошқалар) киради (қаранг Гормонам препаратлар). Орга-нопрепаратларнинг аксариси хазм ши-ралари таъсирида емирилади, шунинг учун улар организмга парентерал йўл билан (тери остига, мускул орасига ёки венага) юборилади. Органопрепаратларни врач буюради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил