Орисаба, Ситлалтепетл — Мексикадаги ҳаракатдаги вулкан, Мексика тоғлигининг жан.-шарқий чекка-сида. Баландлиги 5700 м (мамлакатдаги энг баланд чўққи). Андезит ва базалт жинслардан тузилган. 1545, 1566, 1630, 1687-йилларда кучли отилган. Ён бағри 4000 м баландликкача ўрмон, ундан юқорида алп ўтлоклари; 4500 м дан абадий қор қоплами бошланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил