Орисса (ория халқи номидан) — Ҳиндистоннинг шарқий қисмидаги штат (1947-йилдан). Майдони 156 минг км². Аҳолиси 36,7 млн. киши, аксари кис-ми ориялар. Маъмурий маркази — Бхубанешвар шаҳри. Штатнинг катта қисми Декан ясси-тоғлигида (ўртача баландлиги 200–700 м). Жанубида Шарқий Гаттоғлари (баландлиги 1000– 1500 м) бор. Шарқи Бенгалия қўлтиғи-гатуташ. Соҳили пасттекислик. Иклими субекваториал муссонли иклим. Йиллик ўртача температура 18—25°. Йиллик ёғин 1500 мм гача. Тоғ ён бағирлари тропик ўрмонлар, соҳиллари қисман мангра ўрмонлари билан қопланган.

Орисса — саноати ривожланиб бораётган аграр штат. Аҳолисининг катта қисми қишлоқ хўжалигида банд. Ҳайдашга ярокли ерларнинг 57% дан фойдаланилади, шундан 15% суғорилади. Шоли, шунингдек, тариқ, шакарқамиш, жут, бир оз пахта ва бошқа экинлар экилади. Соҳилга яқин сувлардан балиқовланади. Энергетика ресурсларидан деярли фойдаланилмайди. Марганец, темир ва хром рудалари қазиб олинади. Қора металлургия ва минерал ўғитлар, алюминий заводлари, кабел ва прокат ишлаб чикарувчи корхоналар, ферромарганец, семент заводлари бор. Ҳунармандчиликда бади-ий буюмлар ишлаб чиқариш ривожланган.

Қадимда Орисса ҳудуди ўрнида Калинга давлати бўлган. ХВИ асргача Орисса турли давлатлар таркибида бўлиб келди. 1576-йилда Ориссани Бобурийлар эгаллаган. 1803-йилда Англиянинг Ост-Индия компанияси босиб олган. 1817—18 йилларда Орисса ҳудудида инглиз мустамлакачиларига кар-ши катта қўзғолонлар бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил