Ория, уткали — Ҳиндистондаги халқ. Орисса штатининг асосий аҳолиси (32,2 млн. киши, 1990-йиллар ўрталари). 50 минг кишига яқини Бангладешда яшайди. Ория тилида сўзлашади. Диндорлари ҳиндуизмга эътиқод қилади.

Қадимги манбаларда Ориялар санскритча одра ва уткала номи билан тилга олинган. Ориялар одра деша (одра халқи мамлакати) ёки уткала деша (уткала халқи мамлакати) деб ҳам аталган. Ориялар аждодлари ҳозирги Орисса ҳудудида милоддан аввалги 1-минг йиллиқда пайдо бўлиб, орипларнинг Ҳиндистонга тарқалиш даврига тўғри келади. 1956-йилда ўз мустақил штатларига эга. Деҳқончилик, ҳунармандчилик билан шуғулланадилар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил