Orogen
Qiyofa
Ороген (юн. орос — тоғ ва ... ген) — Ер пўстининг тектоник фаол зонаси — геосинклиналлар ривожланишининг 2-босқичи. Бу босқичда кўтарилишлар бўлиб, тоғлар юзага келган. О. терминини фанга австралиялик геолог Л. Кобер (1921) киритган. Унинг фикрича, О., у кузатган Алп тоғлари сингари симметрик тузилишга эга бўлиб, қаттиқ массалар орасида жойлашган бўлади ва улар томонидан таъсир қилувчи босим остида юзага келади. Кобер О.ни бир неча зоналар (марказий, туташган ва чекка)га ажратишни таклиф этиб, уларни тавсифлаб берган. Бурмали тоғлар, геосинклинал, геосинклинал системадан О. синоними сифатида фойдаланилади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |