Орогенез, орогенезис (юн. орос — тоғ ва ... генез) — геосинклиналса сиқувчи массалар таъсирида содир бўладиган фаол тектоник ҳаракатлар натижасида юқорига кўтарилиш. Орогенез терминини фанга америкалик геолог Г. Жил-берт (1890) киритган. Илгари орогенездан бурмалар ва тоғликлар пайдо бўлади деган фикр мавжуд эди. Олимлар фикрича, орогенез фақат тоғ пайдо бўлиш ҳодисасини билдиради, бурмалар эса тоғ пайдо бўлишига қадар бошқа ҳаракатлар натижасида юзага келади. Орогенез Ўрта Осиёда неоген ва антропоген даврларида кенг миқёсда содир бўлган. Ҳимолай, Тяншан, Помир ва бошқа тоғлар орогенез натижасида пайдо бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил