Orsha
Орша — Белоруссиянинг Витебск вилоятидаги шаҳар. Днепр дарёси бўйида. Йирик темир йўл тугуни. Аҳолиси 125,7 минг киши (1998). Зиғир тола комбинати, станоксозлик, асбобсозлик, "Легмаш" ва бошқа заводлар; қурилиш материаллари, енгил, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. О. дастлаб (Рша шаклида) 1067-йилда тилга олинган. 1359-йилдан Литва ва Полша таркибида, 1772-йилдан Россия империяси таркибида бўлган. Шаҳарда Богоявление монастири (ХВИИ аср бошлари), барокко черкови билан униат монастири (18 а.) сақланиб қолган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |