Ortit

Ортит (юн. ортҳок — тўғри) — силикатлар синфига мансуб минерал. Моноклин сингонияли. Қаттиклиги 5,5-6; зичлиги 4100 кг/м3. Ранги қўнгир, қора, сарғиш-қўнғир. Шишасимон ялтироқ. Кристалл шакллари калин призматик устунсимон, баъзан найзасимон. Кўпроқ хол-хол доналар, баъзан яхлит массалар ҳолида бўлади. Радиоактив. Ўзбекистонда гранит, гранит-пегматит, сиенит таркибида аксессор минерал сифатида, нордон интрузив ва эффузив жинсларда мавжуд. Ортит тоғ жинсларининг ёшини аниклашда, сийрак ер элементлари (серий, иттрий ва бошқалар)ни олишда қимматбаҳо хом ашё ҳисобланади. Синонимлари: алланит, уралортит, боденит (эскирганлари: муромонит, тринорит).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |