Orxideya
Орхидеялар – Орчидаcеаэ оиласига мансуб ўсимликлар. Бу гуллари кўпинча ранг-баранг ва хушбўй ҳидли, хилма-хил ҳамда кенг тарқалган гулли ўсимликлар гуруҳидир. Орхидеялар космополит ўсимликлар саналиб, Антарктидадан ташқари барча қит’алардаги турли муҳитларда ўсади. Дунёдаги орхидея туркумлари ва турларининг энг бой хилма-хиллиги тропик ўрмонларда учрайди. Кўпгина турлари эпифитлар бўлиб, дарахтларда яшайди. Гуллари ва уларнинг чангланиш механизмлари юқори даражада ихтисослашган бўлиб, чанглатувчи ҳашаротларни ўзига ранг, нақш, ҳид, феромонлар билан, ба’зан эса урғочи ҳашаротларга тақлид қилиш орқали жалб қилади. Орхидеяларнинг уруғлари жуда майда бўлгани учун униб чиқишда замбуруғли ҳамкорларига таянади. Айрим орхидеяларнинг барглари бўлмайди, улар ё илдизлари ёрдамида фотосинтез қилади, ё озуқа учун бутунлай замбуруғли ҳамкорларига боғлиқ бўлади.