Orxit
Орхит (юнонча: орчис — мояк. итис — яллиғланиш) — моякнинг яллиғланиши. Кўпинча юқумли касалликлар (грипп, тепки, сил ва бошқалар) асорати сифатида ёки ёрғоққа шикает етиши оқибатида (қаранг Жинсий аъзолар) пайдо бўлади. Касаллик бирдан бошланади: гавда температураси кўтарилади, мояк қаттиқ оғрийди, катталашиб, таранг тортади ва безиллаб туради. Касаллик белгилари пайдо бўлиши билан врачга мурожаат этиш ва унинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиш зарур, акс ҳолда яллиғланиш жараёни авж олиб мояк функсиясига жиддий путур етиши мумкин. Бемор ўринда ётиши ва суспензорий тақиши лозим. Яллиғланиш жараёни тарқалиб, температура нормаллашгандан кейин ҳам суспензорий тақиш ёки сиқиб турадиган трусик (плавки) кийиб юриш керак вақтинча жинсий алоқадан ўзни тийиш тавсия этилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |