Osaka
Осака — Япониядаги шаҳар. Хонсю оролининг жанубий қисмида. Осака префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2,6 млн. киши (2000). О. — катталиги ва иқтисодий аҳамияти жиҳатдан мамлакатда 2-ўринни эгаллайди. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Ички Япон денгизи соҳилидаги йирик порт (йилига 90 млн. т дан ортиқ юк ортибтуширилади). Итами аэропорти халқаро аҳамиятга эга.
О. — мамлакатнинг савдо-молия маркази. Фонд, шоли, пахта биржалари, банклар бор. Оғир саноат маркази (жумладан, пўлат, прокат, рангли металл буюмлари ишлаб чиқарилади). Аниқмашинасозлик, кемачилик, энергетика, приборсозлик ва станоксозлик, тўқимачилик, кимё-фармацевтика, ёғочсозлик, полиграфия, семент, ойна-керамика саноати корхоналари мавжуд. 1933-йилда метрополитен қурилган. 13 университет ва бошқа олий ўқув юртлари, нафис санъат музейи ва бошқа музейлар, планетарий, театрлар, ботаника ва ҳайвонот боғлари бор.
Шаҳар ИВ—ВИИ асрлардан тилга олинган. Дастлаб Нанива, ХВ асрдан О. деб аталган. ХВИ аср охиридан О. мамлакат ҳоки-мининг қароргоҳи ва йирик савдо шаҳри. Ўрта аср меъморий ёдгорликларидан ибодатхоналар, қаср ва бошқа бор. 1970-йилда шаҳарда "ЭКСПО—70" бутун жаҳон кўргазмаси бўлиб ўтган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |