Осетинлар (ўзларини — ирон, дигорон деб атайдилар) — Россия Федерацияси (402,6 минг киши; Шимолий Осетияда 335 минг киши) ва Грузиядаги (164 минг киши; Жанубий Осетияда 65 минг киши) халқ. Умумий сони 598 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Осетин тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан, православлар, сунний мусулмонлар ҳам бор. Этногенези жиҳатидан форсий халқ ҳисобланади. О.нинг шаклланишида скифлар, сарматлар, аланлар ҳамда Шимолий Кавказнинг қад. аҳолиси иштирок этган. Аланлар О.нинг энг яқин аждодлари ҳисобланади. О.нинг аксарияти саноатда банд, шунингдек, текисликларда деҳқончилик ва тоғли туманларда чорвачилик (қўйчилик) билан шуғулланадилар[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил