Ошлаш, тери ошлаш — махсус моддалар, эритмалар (қаранг Ошловчи моддалар) билан тери ва мўйнани ишлаш, терининг жунини тўкиш (яланғочлаш). Терини О. билан одамлар қадимдан шуғулланишган. Ибтидоий одамлар кийим ўрнида ҳайвон терисини ёпиниб юришган. Улар аста-секин тери О.ни, унга кимёвий ва механик ишлов бериб, ундан чарм тайёрлашни, чармдан поябзал ва кийим-бош тикишни ўрганиб олишган. Ўрта Осиё шаҳар ва қишлоқларида ҳам тери ошлаш ҳунари машҳур бўлган, дастлабки тери Ошлаш дўконлари ХИХ аср 2-ярмида пайдо бўлган. ХХ аср бошларида артеллар, заводлар ташкил бўла бошлаган. Пекин хусусий тери ошловчилар ҳам сақланиб қолган (улар ҳозир ҳам мавжуд). Ошлаш заводларда чанлар, баркаслар, барабанларда амалга оширилади. Ошлаш жараёнида жун қириш машинаси, силликлаш машинаси ва бошқа машина ҳамда аппаратлардан фойдаланилади (яна қаранг Кўнчилик, Кўнпоябзал саноати).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил