Oshlovchi moddalar
Ошловчи моддалар — тери ва мўйнани ошлашда ишлатиладиган моддалар. Ошловчи моддалар минерал ва органик турларга бўлинади. Хром, алюминий, сирконий, титан, кремний, темир бирикмалари минерал Ошловчи моддаларга киради. Бу бирикмаларнинг кўпчилиги сулфат кислота тузлари бўлиб, сувли эритмалар ҳолида ишлатилади. Хром бирик-малари тери ва мўйналарнинг барча турини ошлашда кенг қўлланади. Сирконий бирикмалари терини чидамли ва сиртини силлиқ қилади.
Органик. Ошловчи моддалар ҳайвон, сунъий ва синтетик турларга бўлинади. Турли балиқлар ва денгиз ҳайвонларининг юқори тўйинмаган ёғлари ҳайвон Ошловчи моддаларига мансубдир. Улар замшани ошлашда қўлланади. Ўсимлик Ошловчи моддаларига кирадиган таннидлар ўсимлик органларида бўлади. Турли ўсимликлардан олинган таннидларнинг таркиби турлича, улар гидролизланадиган, конденсирла-надиган ва аралаш хилларга бўлинади. Таннидлар эритмасини ҳар қандай турдаги терини ошлашда ишлатиш мумкин.
Сунъий Ошловчи моддалар юқори молекулали моддалар бўлиб, органик хом ашёларни қайта ишловчи саноат чиқиндиларидан иборат. Сунъий Ошловчи моддалар ишлатиш осон бўлиши учун консентрланади, баъзида эса тозаланади. Селлюлозани қайта ишлашда ҳосил бўлган сулфит-селлюлоза экстракти сунъий Ошловчи моддаларнинг яқкрл вакилидир. Бу хил Ошловчи моддалар тери ярим фабрикатига таннидларга Караганда тез сингади.
Синтетик Ошловчи моддалар ёки синтанлар турли органик бирикмалардан олинадиган Ошловчи моддалардир. Фенол ва унинг хреилалари, ароматик углеводородлар, нафтоллар, сулфонлар, лигносулфон кислоталар, формалин, мочевина ва бошқа синтанларнинг асосий хом ашёси ҳисобланади. Синтанларнинг ўсимлик Ошловчи моддалар билан бирга ишлатиладиган хили ҳам бор. Юкрри сифатли синтетик Ошловчи моддалар олини-ши натижасида қимматбаҳо эман да-рахти экстракти ишлаб чиқариш кескин равишда камайди. Ошловчи моддаларнинг тури кўпайди, хос-салари ва сифати яхшиланди ва тери ишлаб чиқариш жараёни тезлашди.
Хинон ва формалдегид ҳам ошлаш хоссасига эга бўлган оддий органик бирикмалардир. Улар таннидлар ва хром бирикмалари билан бирга ошлашда ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |