Осий (араб. — исён қилувчи, итоациз, гуноҳкор) — диний ақидага кўра, Аллоҳнинг буйруқлари, пайғамбарнинг суннат ва кўрсатмаларига риоя қилмайдиган, буюрилган вазифаларни бажариш ўрнига уларни бутунлай ёки қисман инкор этадиган, шаръан тақиқланган ишларни қиладиган шахс. Осий бандаларнинг тақдири Аллоҳга ҳавола этилади. Аҳл ас-сунна вал-жамоа ақидасига кўра, осий банда агар куфр ёки ширкка кетмаган бўлса, ҳар қанча катта-кичик гуноҳларига қарамай мусулмон мўмин саналади, яъни кофир бўлиб қолмайди, балки гуноҳкор ҳисобланади. Бошқа баъзи диний оқимларга кўра, осий банда куфрга маҳкумдир. Осийнинг қилган баъзи гуноҳлари учун бу дунёда шаръий жазо белгиланган. Мисол учун, ислом мамлакатларида, арақ ичганга дарра урилади. Осийнинг қилган ҳар бир гуноҳи учун у дунёда алоҳида жазолар белгиланган. Осий ўз гуноҳларига чин дилдан тавба қилиб, уларни қайта такрорламаса, кечирилиши таъкидланган[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Осий“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (О-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.