Osmon
Осмон коинот ёки атмосферанинг бирор сайёра сиртидан кўринувчи қисмидир. Осмон ранги атмосферадаги газларнинг ёруғликни ютиш ва синдириш хусусиятларига боғлиқ бўлади.
Осмон, осмон гумбази — Ер устида гумбаз шаклида кўриниб турадиган фазо (само, фалак, кўк). Осмон булуциз кунлари кундузи ҳаво ранг (қуёш нурларининг Ер атмосферасида сочилиши кўпроқ қисқа тўлқин узунликларига тўғри келгани учун), кечалари қора бўлиб кўринади. Кундузи Осмонда Қуёшни, баъзан Ойни ва камдан кам ҳолларда баъзи осмон жисмлари (марс, Зуҳра юлдузи, яъни Венера)ни, кечалари эса бир вақтнинг ўзида 3000 тача юлдуз, сайёралар, Ой, туманликларни, баъзан комета, метеор ва бошқа осмон жисмларини кўриш мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |