Оссуарий, остадон (лот. ос — суяк) — зардуштийлик динига мансуб халкларда марҳумнинг суяги солинган сопол, тош ёки ганч идиш, суякдон. Зардуштийларда ўликни ерга дафн этиш ман этилган. Бунда улар "Она ер мукаддас, у барча жонзотнинг боқувчиси, тупроқнинг таркибини бузмаслик керак", деган ақидага риоя қилишган. Шунинг учун ҳам ҳар бир қиш-лоқ, туман, шаҳарда, тоғ ён бағри ёки баланд тепаликда махсус супалар ясаб, ўликни ўша ерга элтиб бараҳна (яланғоч) тарзда қўйишган. Ўлимтикхўр ҳайвон ва паррандалар мурда гўштларини еб кетгач, суякларини йиғиштириб олиб, алоҳида жойда асрашган. Баъзи қавмларда ўлик куйдирилиб, кули йиғиштирилиб, эъзозлаб асралган. Жамоада аждодлар руҳини авайлаб, ана шу суякларнинг баъзи қисмини, кулни сақлаш мақсадида қопқокли хумга ўхшатиб О. — суякдонлар ясашган. Олар лойдан кулоллар томонидан кесма нақшли тарзда ясалиб, махсус хумдонларда пиширилган. Улар турли ҳажмда бўлган. Бош суяклар сақланадиган О.ларнинг қопқоғи тутқичига марҳум калласининг тасвири туширилган. О. ўта мукаммал ишланган.

Ўрта Осиё халқларида О.га солиб кўмиш одати мил. ав. 1-минг йилликнинг 1-ярмида шаклланиб, милодий ВИИИ асрга-ча (исломий дафн русумлари қабул қилингунча) давом этган. Хоразмдан топилган қад. О. ҳайкаллар шаклида бўлиб, ўликларни илоҳийлаштиришни ифодалаган. Ўрта Осиё, Эрон, Фалас-тин, Миср ва бошқа жойлардан кўплаб О.лар топилган бўлиб, улар ерга ёки новусларда сақланган. Зардуштийлик дини узил-кесил шакллангач, бу удум барҳам топган. Зероки мурдани куйдириш ҳавони булғаса, ўлик гўштини еган дарранда ёки қушлар дарё, ариқ ва ҳовузлардан сув ичиб, ҳар хил юқумли касалликларнинг вужудга келишига сабаб бўла бошлайди. Бундан ташқари, оташ (олов) маздопарастларда му-қаддас саналиб, покиза одамни куй-дирмаслиги керак. Натижада ушбу дин уламолари атроф-муҳит, сувнинг тозалиги, наслнинг асл бўлишини кўзлаб, ўликни кафанга ўраб, маълум чуқурликка кўмиш, захкаш мавзеларда эса, сағаналарда сақлашни жорий қилганлар; махсус мурдашуй гигиенаси ишлаб чиқилган. О.лар энг кўҳна удумларни ўрганишга, аждодлар амалий санъатининг нозик қирраларини аниклашга кўмаклашади.

Ҳамиджон Ҳомидов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил