Ostend
Остенд Оостенде | |
|---|---|
| вилоят | |
| 51°13′33″Н 02°55′10″Э / 51.22583°Н 2.91944°Э | |
| Мамлакат | Белгия |
| Майдон | 40.95 км2 (15.81 кв ми) |
| Аҳолиси | 71,557 киши 2 022-йил |
| Почта индекс(лар)и | 8400 |
|
| |
Остенд — Белгиянинг Флемиш вилоётидаги Wест Фландерс провинсиясида жойлашган қирғоқ бўйидаги шаҳар ва муниципалитет. У Мариакерке, Раверсижде, Стене ва Зандвоорде туманларини ва Белгия қирғоғида жойлашган энг катта Остенд шаҳрини ўз ичига олади.
Тарихи
Эрта ўрта асрларда Остенд шаҳри Шимолий денгиз ва соҳил кўли ўртасидаги Тестереп деб аталадиган оролнинг шарқий чеккасида (оост-эинде) қурилган кичик қишлоқ бўлган. Қишлоқнинг кичиклигига қарамасдан, тахминан 1265-йилда унга „шаҳар“ мақоми берилган ва аҳолига бозор қуришга рухсат берилган.
Аҳолининг асосий даромад манбайи балиқчилик ҳисобланган. Шимолий денгиз қирғоғи доимо беқарор бўлиб келган. 1395-йилда аҳоли ҳар доим хавф туғдирадиган денгиздан узоқроқда, катта дамбалар орқасида янги Остенд шаҳрини қуришга қарор қилишган.
15-18 асрлар
Шимолий денгиз соҳилидаги стратегик жойлашув Остенд учун бандаргоҳ сифатида катта афзалликларга эга бўлиши билан бир қаторда муаммоларга ҳам сабабчи бўлган. Шаҳар тез-тез босиб олинган, талон-тарож қилинган ва босқинчи қўшинлар томонидан вайрон қилинган. Голландиялик исёнчилар бўлган Гуэузен, шаҳарни назорат қилишган.
Транспорт
Остенддан 5 км узоқликда жойлашган Остенд–Бругес халқаро аэропорти асосан юк ташиш аэропорти ҳисобланади, лекин Жанубий Европа ва Туркиядаги дам олиш жойларига йўловчи рейслари мавжуд. ТУИ флй Белгия ҳаво йўллари бош қароргоҳи Остенд шаҳрида жойлашган[1].
Иқлими
Остенд шаҳри шимолий денгиз шамолларининг таъсирида мўтадил денгиз иқлимига эга бўлиб, ёз фасли Европанинг ички қисмига қараганда салқинроқ бўлади. Ўртача 24 соатта ҳарорат музлаш ҳароратидан тушиши камдан-кам учрайдиган ҳодиса ҳисобланади. Кöппен Cлимате Cлассифиcатион тизимига кўра, Остенд шаҳри денгиз ғарбий соҳил иқлимга эга[2].
Манбалар
- ↑ "ТУИфлй Аcадемй Брусселс (Wайбаcк Мачине сайтида 17 Фебруарй 2012 санасида архивланган)." Жетаирфлй. Ретриэвед 23 Оcтобер 2009.
- ↑ „Cлимате Суммарй фор Остенд, Белгиум“. Wеатҳербасе.cом. Қаралди: 2014-йил 13-феврал.[сайт ишламайди]