Освенсим — Полшанинг жан.да, Сола дарёси бўйида жойлашган шаҳар. Аҳолиси 46 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Кимё саноати ривожланган. 1940—45 йилларда О. (нем. Аушвиц) яқинида немис фашистлари конслагери бўлган. О.да 4 млн.дан зиёд киши қирғин қилинган. 1945-йил 27-январда Совет армияси томонидан озод этилган. Собиқ конслагер ҳудудида музей очилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил