Otabek Hasanov
| Отабек Абдурашидович Хасанов | |
|---|---|
|
Отабек Хасанов (2022-йил) | |
|
Мансаб даври 2024-йил 2-феврал – ҳозиргача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Арипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Минҳожиддин Ҳожиматов |
|
Мансаб даври 2020-йил – 2024-йил 2-феврал | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Арипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1985-йил 9-март Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри |
| Фуқаролиги | Ўзбекистон |
| Миллати | ўзбек |
| Дини | ислом |
| Илмий унвони | Сиёсий фанлар доктори (ДСc) |
| Мукофотлари |
|
Отабек Абдурашидович Ҳасанов (1985-йил 9-мартда туғилган) — ўзбек сиёсатчиси, сиёсий фанлар доктори (ДСc). Ўзбекистон давлат арбоби. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари[1]. Айни вақтда агентлик директорининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади[2]. 2024-йил 2-февралда „Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази“ раҳбари этиб тайинланган[3].
Биография
Отабек Хасанов 1985-йил 9-мартда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида туғилган.
Таълим
Маълумоти бўйича мутахассислиги сиёсацҳунослик, давлат бошқаруви, менежмент. 2006-йилда Ўзбекистон миллий университетини бакалавр босқичини тамомлаган. 2008-йилда Ўзбекистон миллий университетини магистратурасини, 2013-йилда Президент ҳузуридаги давлат бошқарув академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти
Отабек Хасанов меҳнат фаолиятини 2006-йилда Ўзбекистон Республикаси Минтақавий сиёсат жамғармаси бош эксперти сифатида бошлаган. Мазкур лавозимда 2010-йилга қадар ишлаган. 2009—2011-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси Ўқув ишлари бўйича проректор ёрдамчиси, 2011—2012-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси „Хорижий давлатлар сиёсий тизими ва халқаро иқтисодий алоқалар“ кафедраси кабинет мудири ва ассистент ўқитувчиси, 2013—2017-йилларда Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази директори, 2017—2019-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси бошқаруви академияси „Бошқарув кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш“ факултети декани, 2019—2020-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти мудири лавозимларида фаолият олиб борган. 2020-йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари[4]
Китоблари
2020-йилда Отабек Хасанов муаллифлигидаги „Лидерлар китоби“ нашр этилган.
Мукофотлари
2021-йилда „Содиқ хизматлари учун“ медали билан мукофотланган.
Илмий ишлари ва мақолалари
Отабек Хасанов қуйидаги илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади:
- Реализация программи сокрашения бедности в утверждении принсипов социалной справедливости[5].
- Система работи „махаллабай“ как эффективний механизм диалога с народом и работи с населениэм[6].
- Давлат хизматчиларини тайёрлашнинг янги мактаби[7].
Манбалар
- ↑ „АРГОС расмий сайти“. www.аргос.уз. Қаралди: 23-март 2023-йил.
- ↑ „ПФ-4472 сонли президент қарори“. www.лех.уз. Қаралди: 24-август 2022-йил.
- ↑ „Отабек Абдурашидович Ҳасанов Ма’навият ва ма’рифат марказининг янги раҳбари бўлди.“ (кун.уз). 2024-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-феврал.
- ↑ „Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорига янги ўринбосарлар тайинланди“ (2020-йил 2-сентябр). Қаралди: 25-август 2022-йил.
- ↑ „2020 №1“. 2020-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-август.
- ↑ „Янги О'збекистон газетаси“.
- ↑ „Янги О'збекистон газетаси“.

