Википедияда исми Отабек ва фамилияси Шукуров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Отабек Шукуров (1996-йилнинг 22-июнида туғилган) – ўзбек профессионал футболчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг „Ал-Файҳа“ клуби ярим ҳимоячиси ҳисобланади[1]. Отабек Шукуров Ўзбекистон республикаси „Мард ўғлон давлат мукофоти“ билан тақдирланган.

Отабек Шукуров
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Отабек Ғайратович Шукуров
Таваллуд санаси 1996-йил 22-июн (1996-06-22) (30 ёш)
Таваллуд жойи Чироқчи Ўзбекистон
Бўйи 1.82 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ал-Файҳа ФC
Рақами 29
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2014 Машъал Мубарак 4 (0)
2015 Бунёдкор 2 (0)
2015 Бухоро 14 (2)
2016—2018 Бунёдкор 53 (5)
2018—2022 Ал-Шаржаҳ 95 (10)
2022—2023 Фотиҳ Карагумрук 43 (1)
2024 Кайсериспор 12 (0)
2024—2025 Ал-Файҳа ФC 8 (0)
Миллий терма жамоа‡
2013 Ўзбекистан У-17 4 (0)
2015 Ўзбекистан У-20 5 (0)
2016 Ўзбекистан У-23 3 (0)
2016— Ўзбекистон 80 (9)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 5-сентябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2024-йил 5-сентябр учун)

Жамоалардаги фаолияти

Муборакнинг „Машъал“ жамоасининг академиясида таълим олган. Биринчи мураббийи Дилшод Андаев эди[2]. 2014-йилда Муборакнинг „Маш’ал“ жамоаси таркибида профессионал футболдаги фаолиятини бошлаган. 2014-йилнинг 21-июнида „Металлург Бекобод“ жамоасига қарши ўйинда дебют қилган.

Бунёдкор

2015-йилнинг 1-январида „Бунёдкор“ клуби таркибига дўсти Элдор Шомуродов билан биргаликда ўтган. Дастлабки мавсумида Тошкент клубида атиги 2 та ўйин ўтказган ва асосий жамоа таркибидаги рақобат сабабли 2015-йилнинг 15-июлида „Бухоро“ жамоасига ижара асосида ўтган[3].

Отабек Бухоро жамоаси таркибида ярим мавсум давомида 14 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва мавсумни муваффақиятли ўтказган. 2016-йилнинг 1-январида „Бунёдкор“ жамоаси таркибига қайтган[4][5] Навбатдаги икки мавсум давомида „Бунёдкор“ жамоасининг муҳим футболчиларидан бири бўлган ва 53 ўйинда 5 та гол муаллифи бўлган[6].

Ал Шаржа

2017-йил мавсум якунида Бунёдкор жамоасини тарк этган ва БААнинг „Ал Шаржаҳ“ жамоаси таркибига ўтган[7][8]. БАА жамоаси таркибида беш мавсум давомида ўйнаган ва 95 та 10 та гол муаллифи бўлган. 2019-йилги мавсум Бирлашган Араб Амирликларининг юқори лигаси чемпионлиги[9] ва БАА Суперкубогини қўлга киритган[10].

Фатиҳ Карагумрук

2022-йил 27-июлда Туркиянинг Фатиҳ Карагумрук жамоаси Отабекни Шаржаҳ жамоасидан сотиб олганини ва футболчи билан шартнома имзолаганини эълон қилган[11][12][13]. Карагумрук жамоаси таркибида 1,5 мавсум давомида ўйнаган ва италиялик мураббий Андреа Пирло қўл остида машғулотларда иштирок этган. 2023-йил 30-декабрда турк жамоаси таркиби тарк этганини эълон қилган[14][15].

Кайсериспор

2024-йил 6-февралда Туркиянинг „Кайсериспор“ жамоаси билан шартнома келишгани тўғрисида хабар берилган ва 9-феврал шартнома имзоланган[16][17][18].

Туркия жамоаси ярим мавсум давомида ўйнаганидан сўнг 2024-йил 1-сентябрда Саудия Арабистонининг „Ал-Файҳа“ жамоаси таркибига ўтган[19][20].

Ал Файҳа

2024-йил 3-сентябрда Ал Файҳа жамоаси Шукуров билан шартнома имзолганини эълон қилган[21].

Халқаро мартаба

Шукуров турли ёш тоифаларида ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилган. Отабек 2016-йилнинг 14-февралида Ливанга қарши ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоасида дебют қилган. Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионати учун Ўзбекистон терма жамоаси қайдномасидан ўрин олган[22].

Фаолият статистикаси

Клуб

2024-йил 11-июн куни бўлиб ўтган ўйиндаги аниқ статистика (УТC).[23]
Жамоа Мавсум Лига Миллий кубок Халқаро Бошқа Жами
Дивизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Машъал Муборак 2014 Ўзбекистон Суперлигаси 4 0 3 0 – – 7 0
Бунёдкор 2015 2 0 2 0 0 0 – 4 0
Бухоро 2015 14 2 0 0 – – 14 2
Бунёдкор 2016 25 0 6 0 7 0 – 38 0
2017 28 5 7 2 7 0 – 42 7
Тотал 73 7 18 2 14 0 – 105 9
Шаржаҳ 2017–18 БАА Про лигаси 11 0 0 0 – – 11 0
2018–19 17 2 0 0 – – 17 2
2019–20 19 3 3 0 5 0 1 0 28 3
2020–21 24 1 1 0 7 0 1 0 33 1
2021–22 24 4 3 1 6 1 – 33 6
Тотал 95 10 7 1 18 1 2 0 122 12
Фатиҳ Карагüмрüк 2022–23 Туркия Суперлигаси 28 1 3 0 – – 31 1
2023–24 15 0 0 0 – – 15 0
Кайсериспор 2023–24 12 0 0 0 – – 12 0
Ал Файҳа 2024–25 Саудия Профессионал Лигаси 0 0 0 0 – – 0 0
Cареэр тотал 223 18 28 3 32 1 2 0 285 22

Халқаро

Терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Ўзбекистон 2016 10 1
2017 5 0
2018 7 1
2019 9 1
2020 2 0
2021 7 1
2022 10 0
2023 11 4
2024 10 1
Жами 71 9

2024-йил 17-октабр куни бўлиб ўтган ўйиндаги аниқ статистика

Халқаро майдон

№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 2016-йил 11-октабр Бунёдкор стадиони, Тошкент, Ўзбекистон  Хитой
2–0
2–0
2018 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
2. 2018-йил 23 март Стаде Моҳамед В, Касабланка, Марокаш  Сенегал
1–0
1–1
Ўртоқлик учрашуви
3. 2019-йил 14-ноябр Пахтакор стадиони, Тошкент, Ўзбекистон  Саудия Арабистони
2–1
2–3
2022 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
4. 2021-йил 26 март Марказий стадиони, Наманган, Ўзбекистон  Гана
1–0
2–1
Ўртоқлик учрашуви
5. 2023-йил 12-сентябр Мерcедес-Бенз Стадиум, Атланта, Америка Қўшма Штатлари  Мексика
3–3
3–3
6. 2023-йил 16-октябр Далиан Спорц Cентре Стадиум, Далиан, Хитой  Хитой
1–1
2–1
7. 2023-йил 16-ноябр Ашхобод Стадиони, Ашхобод, Туркманистон  Туркманистон
1–1
3–1 2026 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
8. 2–1

Ютуқлар

Ўзбекистон

Бирлашган Араб Амирликлари

  • БАА Лигаси чемпиони: 2018/2019[24]
  • БАА Лигаси Иккинчи ўрин: 2021/2022
  • БАА Суперкубоги соҳиби: 2019/2020
  • БАА Суперкубоги Иккинчи ўрин: 2020/2021

Футболдан ташқари фаолияти

2021-йил CОВИД-19 пандемияси оқибатида юзага келган карантин пайтида Отабек Шукуров ўзи туғилиб ўсган Чироқчи туманидаги кам таъминланган оилалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиб тарқатган[25][26].

Мукофотлари

2025-йил 6-июнда Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан тақдирланган[27].

Манбалар

  1. ↑ Плаер профиле: Отабек Шукуров. инт.соccерwай.cом.
  2. ↑ „Отабек Шукуровдан Дилшод Андаевга 1 000 000 сўм“ (2013-йил 26-декабр).
  3. ↑ „"Бунёдкор" Шукуровни "Бухоро"га ижарага берди“ (2015-йил 31-июл).
  4. ↑ „Отабек Шукуров - Стац анд титлес wон - 21/22“.
  5. ↑ „Отабек Шукуров - Плаер Профиле - Фоотбалл“.
  6. ↑ „Отабек Шукуровдан супер гол!“ (2015-йил 23-ноябр).
  7. ↑ „Отабек Шукуров БАА клубига ўтди“ (2017-йил 27-декабр).
  8. ↑ „Отабек Шукуров "Шаржа" билан шартномани узайтирди“ (2018-йил 7-декабр).
  9. ↑ „Отабек Шукуров ҳамда "Шаржа" - БАА чемпиони!“ (2019-йил 16-май).
  10. ↑ „Отабек Шукуров БАА Суперкубоги соҳиби“ (2019-йил 15-сентябр).
  11. ↑ „⚡️ Эшитдик-да! “Шаржа” Шукуровни қанчага сотгани маълум“ (2022-йил 26-июл).
  12. ↑ „Отабек Шукуров қандай клубга ўтди? Қанча маош олади?“ (2022-йил 28-июл).
  13. ↑ „Расман: Отабек Шукуров - "Фотих Карагюмрук" футболчиси!“ (2022-йил 17-июл).
  14. ↑ „Отабек Шукуров турк клубини тарк этди“ (2023-йил 30-декабр).
  15. ↑ „Отабек Шукуров "Фотиҳ Карагюмрук"дан кетиш сабабларини ошкор қилди“ (2024-йил 12-январ).
  16. ↑ „Отабек СҲукуров Туркия Суперлигаси вакили билан деярли келишиб бўлди“ (2024-йил 6-феврал).
  17. ↑ „Отабек Шукуров «Кайсериспор» футболчисига айланди“. 2024-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-феврал.
  18. ↑ „Расман: Отабек Шукуров - "Кайсериспор" футболчиси!“ (2024-йил 8-феврал).
  19. ↑ „الأوزبكي أوتابيك شوكوروف فيحاوي لمدة موسم واحد“ (ар). Ал-Файҳа ФC (2024-йил 3-сентябр). Қаралди: 2024-йил 3-сентябр.
  20. ↑ „Отабек Шукуров Ал Файҳа футболчиси“ (уз). Трибуна.уз (2024-йил 3-сентябр). Қаралди: 2024-йил 3-сентябр.
  21. ↑ „Расман. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради“ (2024-йил 3-сентябр).
  22. ↑ „УзПФЛ“. Телеграм. Қаралди: 2026-йил 29-май.
  23. ↑ „О.Шукуров“. соccерwай.cом. Соccерwай. Қаралди: 2016-йил 11-октябр.
  24. ↑ „Денисов, Яхшибоев, Шацких, Насимов ёхуд чемпион легионерларимиз ҳақида“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-май.
  25. ↑ „Отабек Шукуров муҳтожлар учун 100 млн сўм хайрия қилди“.
  26. ↑ „Отабек Шукуров карантин вақтида муҳтож оилаларга ёрдам бериш учун 100 млн сўм хайрия қилди“.
  27. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-июндаги „Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2025-йил 6-июн). 2025-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-июн.

Ҳаволалар