Отбоши - Ички Тян-шаннинг жанубий қисмидаги тоғ тизмаси, Қирғизистонда. Ғарб-жан.-ғарбдан шарқ-шимоли-шарққа то-мон чўзилган бўлиб, От-боши ботиғини шимолида Чатиркўл сойлигидан ва жанубида Оксой сиртларидан ажратиб туради. Узунлиги 135 км. Энг баланд жойи 4786 м. Метаморфик сланец, оҳактошлар, қумтош, қисман гранит ва сиенитлардан таркиб топган. Чўққисида музликлар бор (майдони 150 км²). Тоғ-ўтлоқ ва суб-нивал ландшафтлар мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил