Otenit
Отенит, отунит (Франсиядаги Отён шаҳри номидан) — уранли слюдалар гурухига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Cа(УО2)2[ПОЖ28Ҳ2О; таркибида 62,7% УО36оп. Тетрагонал сингонияда кристалланади. Кристаллари, одатда, юпқа квадрат, таблетка шаклида, слюдасимон. Тангача шаклли афегатлари ҳам учрайди. Ранги сариқ, баъзан яшилроқ сариқ. Садафсимон ялтироқ. Қаттиклиги 2—2,5. Зичлиги 3,1—3,2 г/см3. Кучли радиоактив. О. гидротермал томирларда, пегматитларда ураннинг турли минераллари (айниқса, уранит)нинг юза қисмида рўй берган ўзгаришлар натижасида ҳосил бўлган. О. катта уюмларидан уран рудаси сифатида фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |