Отин ойи - Ислом динига оид энциклопедик лугъатда “Отин, отинойи —Оърта Осиёдаги диний мактаб қизлар оъқитувчиси. Отинлар аёллар оъртасидаги диний маросимларни оътказишда бошчилик қилиб, уларга диний таълим бериш билан ҳам шугъулланган” деб қайд этилади[1].

Оъзбекистон миллий энциклопедиясида ОТИН —1) мактабхонада қизлар оъқитувчиси; дин ва шариат билимдони. Коъпинча аёллар оъртасида диний маросимлар( мавлуд)га бошчилик қилади; 2) аёлларни ҳурматлаб, улар исмига қоъшиб айтиладиган соъз[2] маъноларини ифодаланиши ёзилган.

Оъзбек тилининг изоҳли лугъатида отин, отин биби, отинча соъзлари қоъйидагича шарҳланади:

Отин. Эски мактабларда қизлар оъқитувчиси; дин ва шариат билимдони. Ҳар куни қоъшнимиз отин бибида қиёмгача оъқиб, кейин то кечгача, коъпинча кечалари ҳам, аямнинг ёнига кириб, тикиш тикдим. Ойбек, Танланган асарлар.

Отин қизлар оъқитувчиси, дин ва шариат билимдони ҳамда аёллар оъртасидаги диний маросимларга бошчилиқ қиладиган, халқ орасида катта оброъ-эътиборга сазовор боълган кайвони аёл. Шунингдек, “отин” соъзи маърифатпарвар аёлларни ҳурматлаб, исмига қоъшиб айтилган.

Илгари аждодларимиз хотин-қизлар қалбига аёл кишининг суҳбати чуқурроқ сингиб боришини яхши англаганлари учун отинойилар фаолиятидан унумли фойдаланишган. Маҳалла ёки қишлоқлардаги таълим-тарбия ишларига жалб этишган. Айниқса, диний маърифатни ёйиш, қизларга Қуръон ва шариатни оъргатиш, одоб‑ахлоқ, назокат ва нафосатдан таълим бериш, уларни турмушга тайёрлаш ва уларнинг руҳиятини бекаликка мослашда отинойиларнинг вазифаси катта боълган. Улар оъз уйларида қизларга таълим берганлар. Отинойилар фақат билим тарқатувчигина эмас, балки ёшлар тарбияси учун масъул, одоб-ахлоқда эса ҳаммага оърнак боълишган. Шунингдек, Қуръони карим қироати, унинг тафсири, пайгъамбарлар тарихи, халқ огъзаки ижодини яхши билишган[3].

ХХ аср давомида отинойиларнинг фаолиятида ҳам қатор оъзгаришлар роъй берди. Мазкур оъзгаришларнинг сабаби Собиқ шоъролар даврида диннинг қонундан ташқарида ҳисобланганидандир. Бироқ, отинойилик фаолияти тоъхтаб қолмади, аксинча жамоат жойларидан шахсий хонадонларга коъчирилди. Энди, отинойилар гуруҳ боълиб эмас, балки якка ҳолда фаолият юрита бошлаган. Натижада, коъпгина оилалар оъзларининг “хонадон” оъқитувчиларига эга боълишган. Собиқ иттифоқ даврида олиб борилган атеистик сиёсат отинойилар фаолияти коъламининг қисқаришига сабаб боълди.

Тадқиқотчи Марианна Камннинг ёзишича, отинойининг фаолияти оъта муҳим боълиб, мусулмон аёллари диний мартабалари тизимида энг юқори погъонани эгаллаб келган. Шунингдек, отинойи бу мусулмон диний иэрархиясида аёллар учун рухсат этилган ягона диний билим олиш манбаси ва “мансаби” ҳамда диний маросим оътказувчиси ҳисобланган.

Шунга эътиборни қаратмоқ лозимки, отин аёллар фақат исломий билим тарқатувчи эмас, оъз шогирдлари аҳлоқи учун жавобгар ҳам боълган, покдомонлик ва камолотда эса ҳамма учун оърнак боълишган. Улар Қуръони карим қироати, тажвиди, қоидалари билангина оъқиб қолмасдан, уни тафсири билан оърганишган ва унга амал қилишга ҳам оъргатишган. Улар пайгъамбарлар қиссаларини халқ огъзаки ижодини яхши билган ҳассос воиз ва нотиқ ҳам боълганлар. Тарихимизда Жаҳон Отин Увайсий, Анбар отин каби машҳур фозила аёллар яшаб, оъз даврининг маърифат зиёси таралишига ҳисса қоъшганлар.

Шуни таъкидлаш лозимки, оъзбек аёлларининг шеърият, шариат ва ахлоқини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этган отин ойилардан, токи собиқ тузумнинг куракда турмас қоидалари жорий боълмагунига қадар бирор ҳужжат талаб қилинмаган, бу эзгу ишлари учун ҳеч қачон жазоланишмаган. Уларнинг чуқур билими, намунали хулқи ва турмуш тарзининг оъзи қизларга устозлик қилишга етарли асос боълган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, отинойиларнинг фаолияти ниҳоятда халқчил, шаффоф ва пок‑ҳалоллиги билан ҳам аҳамиятли боълиб келган.

Совет ҳокимияти бошқарувни қоълга олганидан кейин, барча диндор шахслар қатори, отин ойиларни ҳам қаттиқ сиқув ва таъқиб остига ола бошлади. Бутун бошли мамлакат раҳарлари оъзбекнинг оъзбегойимлари, асл қизлари боълган мунис аёллар билан курашишдан уялмай, уларни исканжага олишди. Отинойиларнинг қоъшнилари ёки шогирдлари орасига “қулоқ”лар киритилиб, уларнинг фаолиятидан хабардор боълиб туришди. Жойи келса, муштипар, халқ гъамида, халқ фарзандларининг саводхон боълиши, одоб-ахлоқи чиройли боълиши учун оъз тинчи, ҳузур-ҳаловатидан кечган, кечани кеча, кундузни кундуз демай фидокорлик коърсатаётган бу багърикенг аёлларни маҳкамаларга судраб, қийин-қистовли терговларга маҳкум қилишдек пасткашликкача боришди.

Шуниси ажабланарлики, оъз миллати қизлари келажагига бефарқ боълмаган, Ватанини севган бу аёллар шунчалик тангликка қарамай, яна оъз ишларини давом эттиришар, мавриди боълди дегунча, маҳалла қизларининг саводини чиқаришар эди. Етмиш йиллик мустабид динсиз тузум даврида оъзбекнинг оъзлигини сақлаб қолишида отин ойиларнинг фидокорона ва холис хизматлари катта оърин тутганини эътироф этиш бурчимиздир. Ҳа, уларнинг беминнат таълим‑тарбиялари сабабли халқ оъзини унутмади, совет тузуми ҳукм сурган айрим оълкаларда боълганидек, аҳоли томомийла руслашиб, оъзлигини унитиб юбормади. Юртимиз мустақиллигининг таг заминида ҳам ана оъша отин ойиларимиз ва уларга елкадош боълган домла буваларимизнинг хизматлари беқиёс. Улар миллий‑диний қадрятларимизни, бир соъз билан айтганда, оъзлигимизни ҳар қандай қийинчилик, душманликлар қуршовида ҳам қоълдан бермай, жону моллари эвазига асраб‑авайлаб кейинги авлодга етказдилар ва оъша тушунчаларни халқнинг қалбига, хусусан, зиёлиларимиз онгига сингдира билдилар. Қизил империядан мансаб‑орден тамаъ қилмай, халқ дардини куйлаган шоиру ёзувчиларимизнинг ҳаёти бунга ёрқин мисолдир. Тақдирнинг ишини қарангки, бугун халқ оъша зилол булоқларимиздан сув ичган, иймонига садоқат қилган ёзувчи ва шоирларнинг асарларини севиб оъқийди, аммо уларга қарши боълган, душманга лаганбардорлик қилган кимсаларни биров эсламайди ҳам. Ҳа, ҳар ким қилмишига яраша жазо олади ва бу одатда кутмаган тарафидан келади.

Гапимиз қуруқ боълмаслиги учун бунга ҳаётий мисол кетираман.

Қишлогъимизнинг бугунги кунда шеърият, эски туркий алифбо ва Қуръони каримдан саводи боълган барча аёллари дуо ва яхшиликлар билан эслайдиган Нисо муллобиби исмли отин ойиси боълган. У киши маърифатли, камтар-камсуқум ва оъз даврининг саводхон аёлларидан боълиб, оъқиш билан бирга ёш қизларга кашта тикиш, уй-роъзгъор тутиш, муомала маданиятини ҳам оъргатувчи боълганлар. Меҳнатлари эвазига ҳеч нарса тамаъ қилмайдиган, ота-оналар коънгилларидан чиқариб берган иккита нонми, бирор сават мева ёки шу каби нарсаларни ҳам сидқидилдан қабул қилиб, қизларга таълим берганлар. Қишлоқ аҳли у кишини гоъё бошида коътарар, уйларининг тоърини боъшатиб берар эди.

Ана шу отин ойининг “қилмишлари”, “фаолияти”дан хабардор боълиб туриш учун қишлоқ муаллимаси – оъз даврининг энг бадавлат ва олифта аёлларидан боълган аёлни масъул қилиб қоъядилар. Сопини оъзидан чиқаришга уста советлар отинойини оъз қоъшнисининг қоъли ва тили ёрдамида тутишга уринишар эди. Бу аёлнинг “холис хизмат”лари эвазига Мулло биби тез-тез ҳукумат вакилларига ҳисобот беришга, уларнинг идораларида музтар-ҳайрон қолиб кетишга маҳкум эдилар. Муаллима ёши улугъ онахонни чақишдан, масъуллар эса чақириб тергов қилишдан чарчамас эди... Аммо бу ишларнинг бирортаси ҳам онахонни таълим беришдан тоъса олмас эди.

Вақти қазо етиб, Отинойи вафот эдилар, қишлоқ аҳли тобутни бошлари узра коътариб, чуқур эҳтиром билан дафн этишди. Орадан шунча йиллар оъца-да, эҳтиром, муҳаббат ва дуолар ила ёъқлаб юришади.

Хоъш, муаллиманинг тақдири нима боълганига қизиқаяпсизми? Нима ҳам боълар эди, таълим-тарбия, диний-илмий, маданий тараққиётга қарши боълган, чақимчилик ва сотқинликдан тап тортмайдиган ҳар қандай киши маҳкум боълган хорликка мубтало боълди. У аёл ҳозир ҳам ҳаёт. Қачонлардир оъзи ҳам, фарзандлари ҳам қишлоқнинг энг олди боълган бу кишиларнинг оқибати ҳавас қиларли эмас: иккита оъгъли ичкиликка муккасидан кетиб, одамгарчиликдан чиқиб қолган, кекса онасини ҳам уйдан ҳайдаб юборган. Қариб эси кирар-чиқар боълиб қолган муаллима ҳар ой олган нафақасини ҳали у танишига, ҳали бу танишига бериб, галма-галдан уларнинг уйларида яшаб, сарсон-саргардон умр оътказмоқда...

Бу кампир ҳақида ҳар гал эшитганимда, оъша қилмишларини эслаб афсусланармикан, деб оъйлайман.

Халқнинг маърифатли боълиши ёълида жонини нисор этган фидокорлар билан курашган, уларни моддий-маънавий, жисмонинй қийноқларга солган совет ҳукумати нозирларининг оқибати ҳам мана шу сотқин муаллиманикидан асло кам боълмаган.

Аллоҳ таоло кишиларга оърнак-намуна қилиб қоъйган, қилмиш-қидирмишга маҳкум боълган бу каби кимсалар виждони билан ёлгъиз қолганида, ич-ичидан қоърқмасмикин, охиратидан хавотир олмсмикин? Менимча, улар ҳамммадан ҳам коъпроқ қоърқишади, даҳшатларининг зоъридан аксарияти эси огъиб қолиши ҳам шундандур балки... Аммо дардини кимга айцин? Қанчалар катта кетиб қоъйганини оъзи ҳам англаб турибди‑ку..

Алҳамдулиллоҳ, у огъир даврлар оътиб кетди. Мустақилликдан кейин имом-домлалар фаолиятида боългани каби, отинойилар фаолиятида ҳам ижобий оъзгаришлар юз берди, уларга давлат миқёсида эътибор қаратила бошланди. Уларни ҳар жиҳатдан қоъллаб-қувватлаш, ёш авлодга таълим‑тарбия беришлари ёълида чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Умид қиламизки, бундай ижобий оъзгаришлар давом этиб, маънавиятимиз посбони боълган отинойилар оъз мақомларига лойиқ эҳтиромга сазовор боълиб борадилар ва оъзлигимизни асрашда яна беминнат хизмат коърсатиб, эл‑юртнинг табаррук дуогоъйлари боълиб юрадилар. Зотан, эрки оъз қоълида боълган халққа шу ярашади. .<реф>ЎзМЕ.[1] Ислом. Энсиклопедия.—Тошкент: Оъзбекистон миллий энсиклопедияси, 2014.—Б.191.

Манбалар