Otquloq
Отқулоқ (Румех) — торондошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми. Ўзбекистонда 16 тури мавжуд. Шулардан экма. Отқулоқ, шовул, жингалак Отқулоқ (Р. cриспус Л.), қизғиш Отқулоқ (Р. cонгломератес Мурр.), Сурия Отқулоғи (Р. сйриаcус Меисн.), Дробов Отқулоғи (Р. дробовии Коров.) учрайди. Илдизи ўқ илдиз, йўғон, пояси кўп қиррали, бўғимли, юқори қисми камшох. Илдиз олди барглари узун бандли, барг пластинкасининг туби ўқсимон (найзасимон), учбурчак-тухумсимон ёки кенг наштарсимон, поясидагиси чўзиқ-наштарсимон, поя бўғимларида кетма-кет ўрнашган. Гуллари бир жинсли, майда, тўпгули рўваксимон. Май ойидан сентабргача гуллаб уруғлайди. Меваси 3 қиррали ёнғоқча. О. нам ерларда, ўтлоқларда, тоғ ёнбағирларида ўсади. Тиббиётда доривор О., майда баргли О. ёки шовул ва оддий Отқулоқдан фойдаланилади. О. С, В ва бошқа витаминларга бой бўлгани сабабли овқатга ишлатилади. Отқулоқ ва чинор барг сатҳи катта ўсимликлар ҳисобланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |