Оттава — Канаданинг жануби-шарқий қисмидаги дарё. Шимолий Лаврентий дарёсининг чап ирмоғи. Узунлиги 1120 км, ҳавзасининг майдони 147 минг км². Лаврентий қирларидан бошланади. Ўртача сув сарфи 2000 м³/сек. Декабрдан апрелгача музлайди. Қуйилиш жойидан 400 км масофада кема қатнайди. Ридо канали орқали Онтарио кўли билан боғланган. Ёғоч оқизилади. ГЕС қурилган. О. бўйида Оттава шаҳри жойлашган.[1]

Оттава


Жойлашуви
Давлат


Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил