Otto Hahn

Отто Хан (олмонча: Отто Ҳаҳн ) - немис кимёгари. Нобел мукофоти лауреати (1944)[1][2].
Асосий илмий ишлари радиоактивлик, ядро кимёси ва ядро физикасига оид. Бир қанча изотопларни ва янги радиоактив элемент-протактинийни (австриялик физик Л. Майтнер билан ҳамкорликда) кашф этган; биринчи бўлиб табиий радиоактив элементларда ядро изомериясини очган (1921). Геологик жинсларнинг ёшини ва кристалларнинг ҳосил бўлиш жараёнларини аниқлашда радиоактив усулларни қўллаган; нейтронлар таъсири остида уран ядроларининг парчаланишини топган (немис физиги Ф. Штрасман билан ҳамкорликда, 1938). Бу кашфиёт ядро энергиясидан фойдаланишда дастлабки қадам бўлди.
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |